...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нон нархи нега оширилди?


19:18, 15.09.2018 Жамият
 21 101

Мутасаддилар Ўзбекистонда қолипли нон нархи нега кескин оширилганига жавоб берди.

Аввалроқ, Ўзбекистонда қолипли нон нархи кўтарилгани ҳақида хабар берган эдик. Унинг донаси 550 сўмга ошиб, 1200 сўмдан сотилмоқда.
 
Кундалик истеъмолдаги энг муҳим озиқ-овқат маҳсулоти нархининг кескин кўтарилиши истеъмолчиларда кўплаб саволларни келтириб чиқармоқда. Нега нон бирданига салкам икки баробарга қимматлашиб кетди? Бунинг асл сабаби нимада?
 
 “Тошкентнон” ишлаб чиқарувчилар уюшмаси нон нархи нега оширилганига изоҳ берди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” хабар бермоқда.
 
— Ҳозирги пайтда уюшмамиз томонидан кунига ўртача 500-550 тонна нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, аҳоли дастурхонига етказиб берилмоқда, — дейди “Тошкентнон” уюшмаси бош ҳисобчиси Руслан Мусретов. — Нон нархининг кўтарилиши эса, аввало, ишлаб чиқариш таннархига боғлиқ. Чунки шу кунга қадар биринчи навли уннинг 1 килограммини 930 сўмдан сотиб олардик. Шунинг ҳисобига битта қолипли нон ишлаб чиқариб, то у савдо дўконига етказиб берилгунига қадар таннархи 591 сўмга тўғри келарди. Айни пайтда бу кўрсаткич ўртача 1000 сўмни ташкил этмоқда. Сабаби, уннинг баҳоси ҳам кўтарилиб, 1 килограммини 1400 сўмдан харид қиляпмиз. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 сентябрдаги 731-сонли қарори билан белгиланган бўлиб, нарх-наво жорий йилнинг ноябридан яна ошиши мумкин.
 
Айримлар нарх-навони жорий мавсумда ғалла ҳосили мўлжалдагидан кам бўлгани оқибати билан боғламоқда. Бу қанчалик ҳақиқатга яқин?
 
Мазкур саолга “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси мутасаддилари жавоб берган.
 
— Бу каби гап-сўзлар асоссиз, — дейди Дон ва уруғлик тайёрлаш ва сақлашни ташкил этиш бошқармаси мутахассиси Акром Исмоилов. — Чунки компаниямиз тизимидаги корхоналарда ўтган йилдагидан кам бўлмаган миқдорда буғдой қабул қилинди. Улар сифатли сақланиб, пешма-пеш қайта ишланмоқда. Мамлакатимиз аҳолиси эҳтиёжига яраша буғдой жамғарилган. Ун етказиб беришда узилишлар рўй бермайди.
 
Донни қайта ишловчилар, нон тайёрлаш корхоналари ишчилари билан суҳбатлашар эканмиз, улар уннинг нархи охирги марта 2014 йилда ошгани таъкидлашмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Нон Тошкентнон ишлаб чиқарувчилар уюшмаси Ўздонмаҳсулот акциядорлик компанияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар