Вилоят солиқ бошқармасига тизимда етарли тажрибага эга раҳбар тайинланди.
Қудратали Маматисаев 1973 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 1995 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган.
Солиқ тизимидаги фаолиятини 1995 йилда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани давлат солиқ инспекциясида солиқ инспектори лавозимидан бошлаб, 1997 йилгача у ушбу инспекцияда турли лавозимларда ишлаган. 1997-2009 йиллар давомида Давлат солиқ қўмитасида масъул лавозимларда фаолиятини давом эттирган. 2009-2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида фаолият юритган. 2014-2016 йилларда Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 2016-2018 йиллар мобайнида Давлат солиқ қўмитасида бошқарма бошлиғи лавозимида меҳнат қилган.