...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Санкт-Петербургдаги ёнғинда ўзбекистонлик ҳалок бўлди


18:31, 15.09.2018 Олам
 6 666

Ёнғинда жабрланганлар ҳам Ўзбекистондан борган.

Бугун, 15 сентябрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги омборхоналардан бирида чиққан ёнғинда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди.
 
Ёнғин тахминан соат 00:40 да Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрининг Невский туманида 40 квадрат метр майдондаги техникалар сақланадиган омборхонада чиққан. Воқеа Глухоозерск йўлида содир бўлган.
 
Темир билан қопланган иморат бутунлай ёниб кетган. Ёнғин тунги соат 3:30 бартараф этилган.
 
Воқеа жойида 35 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилган. Яна тўрт нафар: 22, 23, 30 ва 41 ёшдаги ўзбекистонликлар қутқариб қолинган ва шифохонага ётқизилган. Уларнинг нафас олиш аъзолари жиддий шикастланган. Ҳозирда уларнинг аҳволи оғир.
 
Ёнғинни бартараф қилиш учун ФВВнинг шахсий таркибидан 30 нафар одам ва 6 та махсус техника жалб қилинган. Тергов қўмитасининг Санкт-Петербург бўйича бўлими мазкур ҳолат бўйича текширув бошлаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Россия Санкт-Петербург ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!