Акциядорлик жамиятларини фонд биржасида мажбурий листингга қўйиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Устав капитали 500 миллион сўмдан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларини фонд биржасида мажбурий листингга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатдан ўтказилди.
Бу эса ўз навбатида:
- устав капитали 500 миллион сўмдан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларини (тадбиркорлик субъектларини), фонд биржасида мажбурий рўйхатдан ўтиш ва акцияларини сотишдан озод қилади;
акциядорлик жамиятларини фонд биржаларига ҳар йили энг кам иш ҳақининг 20 бараваридан 50 бараваригача бўлган миқдорда хизмат ҳақи тўлашдан озод қилади, инвесторларнинг мол-мулкни ўз ҳоҳишига кўра тасаруф этиш ҳуқуқини таъминлайди.
Суннатилла Абдуллаев