...
МЕНЮ
ONLINE TV

Германияда одамлар Месут Ўзил учун намойишга чиқди


15:28, 30.07.2018 Спорт
 4 169

“Axel Springer” нашри жойлашган бино олдида ташкил этилган “Мен - Ўзилман” номли акцияда бир неча юз одам иштирок этган.

Аввалроқ, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған асл келиб чиқиши турк бўлган немис футболчиси Месут Ўзилга нисбатан қилинган ноҳақ муомалани қоралагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Германия пойтахти Берлин шаҳрида асли келиб чиқиши турк бўлган немис футболчиси Месут Ўзилни қўллаб-қувватлаш акцияси бўлиб ўтди.
 
“Axel Springer” нашри жойлашган бино олдида ташкил этилган “Мен - Ўзилман” номли акцияда бир неча юз одам иштирок этган.
 
Намойишчилар қўлларида Туркия ва Германия байроғини ушлаб олганлар, шунингдек, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва Месут Ўзилни қўллаб-қувватловчи шиорларни баланд овозда айтганлар.
 
Акция вақтида “Bild” нашри ва бошқа немис ОАВнинг Эрдўған ва Ўзилга қарши ташвиқот руҳидаги хабарларини қоралаганлар.
 
Акция ташкилотчиларидан бири Бигили Уртменнинг айтишича, Германиянинг мусулмон ва турк миллатига мансуб фуқаролари сиёсий қарашлари туфайли тазйиқларга учрамоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, асл келиб чиқиши турк бўлган Месут Ўзил ўзига нисбатан ирқчилик кайфиятида ноҳақ муносабатда бўлингач, Германия термасидаги фаолиятини якунлашга қарор қилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Месут Ўзил Берлин акция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!