...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нигерияда террорчиларга қарши махсус операция ўтказилди


15:14, 30.07.2018 Олам
 1 625

Махсус операция вақтида катта миқдордаги қурол-яроғ, жанговор қуроллар ва бошқа портловчи моддалар аниқланган.

Ҳозирги кунда диний экстремистик ва террористик ташкилотлар томонидан содир этилган хунрезликлардан холи бўлган давлат мавжуд бўлмаса керак. Африка қитъасининг шимолий-шарқий ҳудудларида ҳам “Боко харам” террорчилик ташкилоти томонидан кўплаб терактлар уюштириб келинади.
 
Жумладан, кеча, 29 июль куни Нигерия Республикасининг Монгуно минтақаси Борно провинцияси ҳудудида ҳукумат ташкилотлари томонидан террорчи гуруҳларга қарши “Лафия Доул” номли махсус операция ўтказилди. Ушбу операция вақтида “Боко харам” террорчилик ташкилотининг 16 нафар жангарилари йўқ қилинган. Бу ҳақда “Лафия Доул” номли махсус операция штаби вакили хабар бермоқда.
 
Махсус операция вақтида катта миқдордаги қурол-яроғ, жанговор қуроллар ва бошқа портловчи моддалар аниқланган.
 
Маълумот ўрнида, “Боко харам” террорчилик ташкилоти 2002 йилдан буён фаол ҳаракат қилиб келмоқда. 2009 йилда “Боко харам” террорчилик ташкилоти етакчиси Мухаммад Юсуф ҳалок бўлгач, мамлакатда кенг қамровли тартибсизликлар юз берган. Ушбу ташкилот жангарилари билан бўлган жангларда 17 минг жангари йўқ қилинган. 
Санжар Жўра

Теглар:Нигерия Борно “Боко харам” террорчилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!