...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда МДҲга аъзо давлатлар Мудофаа вазирлари тўпланди


13:37, 12.10.2018 Жамият
 1 613

Вазирлар Ўзбекистон халқаро форумлар саройида мажлис ўтказяпти.

Бугун, 12 октябрь куни Ўзбекистон халқаро форумлар саройида МДҲга аъзо мамлакатлар Мудофаа вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бошланди.
 
Унда Россия Федерацияси, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон Республикаларининг мудофаа идоралари раҳбарлари иштирок этмоқда.
 
Йиғилиш давомида Марказий Осиёдаги вазият, халқаро терроризмга қарши курашиш йўлидаги устувор вазифалар,  Ҳамдўстликка аъзо мамлакатлар ўртасида ҳарбий ҳамкорликни ривожлантириш, радиацион, кимёвий ва билогик вазиятни баҳолаш ҳамда назорат қилишда Бирлашган тизимнинг истиқболлари муҳокама қилинади ҳамда бир қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Мудофаа вазирлиги террорчилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар