Спортчига машина, отасига унвон тақдим этилди.
Аҳмад Ҳожи Қодиров номидаги жамғарма ирландиялик Конор Макгрегор устидан ғалаба қозонгани ва Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) чемпионлиги учун Ҳабиб Нурмуҳамедовга машина совға қилди.
Бундан ташқари, Чеченистон пойтахти Грозний шаҳрининг ҳокими Иброҳим Закриев жангчига “Грозний шаҳрининг фахрий фуқароси” унвонини тақдим этди.
Шунингдек, Россиялик жангчининг отаси ва мураббийи Абдулманноп Нурмагомедовга “Чеченистон Республикасида хизмат кўрсатган жисмоний тарбия соҳаси ходими” унвони берилди.
Аввалроқ, Ҳабиб Нурмуҳамедов “Доғистон халқ қаҳрамони” унвонига сазовор бўлиши ҳақида хабар берган эдик.