...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нигерияда тошқинлар. Қурбонлар сони кўп


17:24, 18.09.2018 Олам
 1 738

Мамлакатда тўлиқ сафарбарлик эьлон қилинган.

Нигериядаги ёмғирлар мавсуми бу йил кучли келди. Мамлакатдаги дарёлар ўзанидан чиқиб кетди. Бунинг натижасида 100 дан ортиқ инсонлар ҳалок бўлди, уйлар ва фермаларни сув ювиб кетди.
 
Ҳукумат ҳарбийлар ва бошқа манбаларни тўлиқ сафарбарликка чақирган ҳамда тошқиндан жиддий зарар кўрган 12 вилоятга жўнатган. Президент Муҳаммад Бухорий аҳолига шошилинч ёрдам бериш учун 8.2 миллион доллар йўналтирди.
 
Нигерияда ёмғирлар мавсумидан кейин ҳар йили тошқинлар содир бўлади. Бу йилги тошқин 2012 йилдан кейинги энг кучлиси бўлди. Тошқинлар ҳар йили Африканинг энг кўп аҳоли жойлашган Нигерия давлатига жиддий зарар етказиб, асосан қишлоқ ҳудудларидаги аҳолининг  бошпанасиз қолишига олиб келмоқда.
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Африка Нигерия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!