У бугун, 6 октябрь куни АҚШга қайтиб кетиши кутилмоқда.
Гана, Кения ва Малави давлатлари бўйлаб саёҳат қилган Мелания Трамп, бугун, 6 октябрь куни Мисрга борди.
У Миср давлат раҳбари Абдулфаттоҳ ас-Сиси ва унинг турмуш ўртоғи, Мисрнинг биринчи хоними Энтиссар ас-Сиси билан учрашади, дея хабар бермоқда “Reuters”.
Мазкур учрашув Гиза шаҳрида бўлади. Сўнг АҚШ биринчи хоними Мисрнинг қадимий пирамидалари ҳамда улкан сфинксларни томоша қилиши режалаштирилган.
Миср саёҳатидан кейин, бугун, 6 октабрь куни Мелания Трампнинг АҚШга қайтиши кутилмоқда.
Аввалроқ, АҚШ биринчи хонимининг Ганадаги қадимий манзилгоҳларига ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.