...
МЕНЮ
ONLINE TV

Роналдуга очилган жиноий иш ортида “Реал” ва Флорентино Перес турибди...ми?


19:20, 06.10.2018 Спорт
 5 610

Футболчига АҚШ суди томонидан жинсий зўравонлик сабаб жиноий очилган эди.

Криштиану Роналдунинг фикрича, унга қарши очилган жиноий иш ортида “Реал” ва унинг президенти Флорентино Перес турибди. Бу ҳақда “Ilnapolista” интернет нашри ёзмоқда.
 
Хабарга кўра, “Реал” ва футболчи ўртасидаги муносабатлар ўтган йилнинг декабрь ойида бузилган.
 
Футболчининг тахминларига кўра, у “Ювентус”га ўтганидан сўнг “Реал” раҳбарияти ҳужумчига зарар етказмоқчи. Роналду нуфузли совринларни ютмагани, номусга тегиш иши, “Валенсия”га қарши баҳсдаги қизил карточка ва баъзи ҳомийларнинг воз кечиши ортида “Реал” ва Перес турибди, деб ҳисобламоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, Роналду йил футболчиси бўлолмаган, бу совриннинг “Реал” ярим ҳимоячиси Модрич қўлга киритган эди. Шунингдек, футбол юлдузи охирги кунларда америкалик аёлни зўрлаш ва бунинг оқибатида ҳомийларидан айрилиб қолиши борасидаги гап-сўзлар ичига тушиб қолган.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Криштиану Роналду Флорентино Перес Реал Ювентус 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!