...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ливерпул”ни енгган “Наполи”нинг сири фош бўлди


19:33, 06.10.2018 Спорт
 6 638

ЕЧЛ доирасида жамоа 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

ЕЧЛ 2-туридан ўрин олган “Наполи” – “Ливерпуль” баҳсида мезбонларнинг қандай қилиб ғалаба қозонгани маълум бўлди. Жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти ғалаба қозониш учун антиқа услубдан фойдаланган.
 
Ўйин бошланиши олдидан тажрибали мутахассис матбуотдаги бир нечта мақола ва хабарлар сарлавҳаларини, телевизион сюжетлардан парчаларни кўрсатган. ОАВдаги бу материалларда “Наполи” ушбу баҳснинг аутсайдери экани ва ғалабага эриша олмаслиги таъкидланган эди.
 
“Бунга нима дейсизлар? Майдонга чиқиб, “Ливерпуль”га ёқимсиз сюрприз қилмаймизми?”, дея  футболчиларга юзланган Анчелотти.
 
Бу эса, “Наполи” ғалабасини таъминлаган, деб ёзмоқда ОАВ.
 
Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳсда “Наполи” 90-дақиқада Лоренцо Инсинье томонидан урилган гол эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва “C” гуруҳи жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Наполи Ливерпуль Карло Анчелотти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!