У бу ерга бошқаларнинг ҳам келишини тавсия қилмоқда.
Бугун, 3 октябрь куни у Ганадаги XVII асрда қуллар сақланган манзилгоҳга ташриф буюрди.
“Мазкур манзилгоҳ ҳақиқатан ҳам қўрқинчли зиндон бўлган. Бу ерни одамлар кўриши лозим бўлган жойлардан бири сифатида баҳолайман”, деган Трамп хоним.
Мелания Трампнинг Африка саёҳати Ганадан кейин Кения, Малави ва Миср давлатларига бўлади. У бу давлатларда болаларга ижтимой ёрдам хайрияларини амалга ошириши кутилоқда.
Маълумот учун, Дональд Трамп президентлик фаолиятини бошлаганидан бери ҳали бирон бир Африка давлатига ташриф буюрмади.
Лекин, манба хабарига кўра, унинг қитъага 533 миллион АҚШ доллари миқдоридаги ижтимоий ёрдам кўрсатиш режаси борлиги айтилган.