...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тантанага тайёргарлик кўраётган икки ҳарбий самолёт тўқнашди


19:19, 28.09.2018 Олам
 5 415

Самолётлар мамлакатнинг мустақиллик кунига бағишланган тантанага тайёргарлик кўраётган бўлган.

Бугун, 28 сентябрь куни Нигерияда мамлакат мустақиллик кунига бағишланган тантанага тайёргарлик кўраётган икки ҳарбий самолёт тўқнашди. Қурбонлар йўқ.
 
Гувоҳларнинг айтишича, улар осмонда самолёт қанотларининг тўқнашганини кўрган. Самолётлардан бири тепаликка бориб урилган. Гувоҳлардан яна бири уч ё тўрт аскар парашютдан ерга қўнганини кўрган.
 
Маьлумот учун, Нигерия ҳар йили 1 октябрь куни мустақиллик кунини нишонлайди. Мамлакат 1960 йилда Британия колониясидан мустақил бўлган.
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Нигерия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!