...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЖЧ-2018. Нигерия Исландияни таслим этди, Аргентина имкониятлари эса сақланиб қолинди


22:02, 22.06.2018 Спорт
 3 329

Жаҳон чемпионатининг 9-куни.

Жаҳон чемпионатининг 9-куни. “D” гуруҳидан ўрин олган Нигерия ҳамда Исландия терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди.
 
Биринчи турда Хорватияга енгилган Нигерия терма жамоаси бу сафар Исландияни аяб ўтиришмади. Учрашувда 2:0 ҳисоби қайд этилди. Голларни Аҳмед Муса ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Исландия футболчиси Гилфи Сигурдссон эса 11 метрлик жарима зарбасини осмонга тепиб, тайёр имкониятини йўқотди.
 
Эндиликда ушбу гуруҳдан иккинчи ўрин билан нимчорак финалга чиқиш учун, сўнгги 3-турда қизиқарли тўқнашувлар бўлади. Исландия Хорватия билан ўйнаса, Аргентина Нигерия билан гуруҳдан чиқиш учун курашади.
 
ЖЧ-2018. “D” гуруҳи.
Нигерия – Исландия 2:0.
Голлар: Муса (49, 75).
 
Нигерия – Узохо, Трост-Эконг, Омеруо, Идову (Эбуэхи, 46), Балогун, Ндиди, Мозес, Этебо (Ивоби, 90), Оби Микел, Муса, Ихеаначо (Игало, 85).
 
Исландия – Халльдоурссон, Сигурдссон (Ингасон, 65), Магнуссон, Сэварссон, Арнасон, Гуннарссон (Скуласон, 87), Сигурдссон, Бьярнасон, Гисласон, Финнбогасон, Бедварссон (Сигурдарсон, 71).
 
Огоҳлантириш: Идову (44).

Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Нигерия Исландия ЖЧ-2018 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!