Мухлис Аргентинанинг муваффақиятсизлигига чидай олмаслигини ёзиб хат қолдирган.
30 ёшли Алекс Аргентина ЖЧ иккинчи давра ўйинлари доирасида Хорватиядан йирик мағлубиятга учрагач уйдан чиқиб кетган. Алекс Аргентина терма жамоасининг чемпионатдаги муваффақиятсизлигига чидай олмаслигини ёзиб хат қолдирган.
Фавқулодда хизматлар мухлиснинг уйи яқинидан оқувчи Миначил дарёси (Ҳиндистон, Керала штати) атрофида қидирув ишларини олиб боряпти.
Эслатиб ўтамиз, 21 июнь куни Аргентина Хорватияга 0:3 ҳисобда мағлуб бўлди. Айни вақтда Аргентина гуруҳда икки ўйин ўтказиб, бир очко тўплаган.