...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон делегацияси Буэнос-Айресга етиб борди


15:18, 05.10.2018 Спорт
 1 755

Буэнос-Айресда III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари бўлиб ўтади.

Ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинларида қатнашувчи Ўзбекистон делегацияси Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Нуфузли мусобақада Ўзбекистон шарафини спортнинг 16 турида 37 нафар спортчи ҳимоя қилади.
 
Бугун, 5 октябрь куни делегациянинг асосий қисми ўйинлар ўтказиладиган Буэнос-Айрес шаҳрига етиб борди. Ezeiza International халқаро аэропортида вакилларимизни Миллий олимпия қўмитасининг ишчи гуруҳи аъзолари кутиб олишди.
 
Маълумот учун, III ёзги ўсмирлар Олимпиадасида жаҳоннинг 206 мамлакатидан 15-18 ёшдаги 3926 нафар спортчи иштирок этади. 32 спорт турида баҳслар ташкил қилинади. Ўйинларда илк маротаба иштирокчи ўғил-қизлар сони мутаносиблиги вужудга келган (1963 нафардан).
 
Эслатиб ўтамиз, ўсмирлар Олимпия ўйинларнинг тантанали очилиш маросими 6 октябрь куни бўлиб ўтади. Мусобақа 18 октябрга қадар давом этади.
 
Аввалроқ, Ўзбекистон делегацияси III Параосиё ўйинларида қатнашиш учун Жакарта (Индонезия) шаҳрига етиб боргани ҳақида хабар берган эдик.
 
Қайд этиш керакки, ҳар иккала мусобақа ҳам бир кунда, яъни 6 октябрь куни бошланади.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Ўзбекистон Олимпия ўйинлари Аргентина Буэнос-Айрес 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!