Қўмита таркибида янги тузилмалар ташкил этилди.
“Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги “Ҳуқуқий ахборот” каналида маълум қилинди.
Қарорга мувофиқ, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси таркибида қуйидагилар ташкил этилди:
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси;
Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар республика бирлашмаси;
Экологик ахборот, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва мультимедия маркази.
Қарор билан уларнинг асосий вазифалари ва йўналишлари белгилаб берилди.
Давлат экология қўмитаси ҳудудий бўлинмаларини мустаҳкамлаш ва экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман (шаҳар) инспекцияларини қўшимча таъминлаш мақсадида унинг тизимига 404 штат бирлиги киритилди.

Суннатилла Абдуллаев