...
МЕНЮ
ONLINE TV

Марадона: “Месси, Аргентинада ўйнама”


14:03, 01.10.2018 Спорт
 2 613

Марадона Мессига Аргентина терма жамоасида ўйнамасликни маслаҳат берди.

Аргентина терма жамоаси афсонаси Диего Марадона жамоа сардори Лионель Мессига терма жамоадаги фаолиятини якунлашни маслаҳат берди.
 
“Мессига терма жамоага қайтмасликни маслаҳат берган бўлардим. U-15 Аргентина терма жамоаси ютқазса ҳам Лео айбдор. Чемпионатда “Расинг” “Бока Хуниорс”га қарши ўйнаса ҳам Месси балогардон. Уни ҳамма ерда айбдор қилишмоқда. Мен унга шундай деган бўлардим: “Месси қайтма. Кўрамиз, улар сенсиз нима қила олишар экан”, дейди Марадона.
 
Аввалроқ, “Барселона” футболчиси Месси Аргентина футбол федерациясидан 2019 йил охирига қадар ўзини терма жамоага чақирмай туришларини сўраган эди.
 
Эслатиб ўтамиз, Месси Аргентина терма жамоаси сафида ҳеч қандай мусобақада ғолиб бўлмаган, Марадона бўлса терма жамоа билан икки марта мундиал ғолиблигини қўлга киритган.
Дилмуроджон Раҳимов 

Теглар:Марадона Месси Аргентина 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!