...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мессига жиддий айблов қўйилди


15:33, 03.11.2018 Спорт
 8 202

Аргентиналик прокурор футболчига айблов эълон қилди.

Аргентиналик прокурор Пабло Турано ҳужумчи Лионель Мессини ноқонуний топилган пулларни легаллаштиришда айблаяпти. Бу ҳақда “Todo Noticias” хабар бермоқда.
 
Тергов “Лео Месси” хайрия фонди фаолиятини текширишни сўраяпти. Терговчилар фикрига кўра, бу ташкилот “пул ювиш”да фойдаланилган бўлиши мумкин. Фонд хайриялари офшор ҳудудлардаги ҳисоблардан ўтказилганлиги тахмин қилиняпти.


 
Турано хайрия фондининг собиқ ходимларидан бири билар гаплашгач, Мессини айьлаган. Собиқ ходим ташкилот ҳисобига ўтказилган пуллар ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш учун фойдаланилмаганини айтган. 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Лионель Месси Пул ювиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!