...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россиядаги Ўзбекистон фуқаролари диққатига


16:14, 03.11.2018 Жамият
 15 547

Консуллик округлари тўғрисида маълумот берилди.

Россия Федерацияси ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг янги бош консулхоналари очилиши муносабати билан уларга тегишли консуллик округлари тўғрисида маълумот берилди.
 
Муассаса номи Консуллик округи
1 Москва шаҳридаги элчихонанинг консуллик бўлими Марказий Федерал округ
2 Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхона Шимолий-ғарбий округ
3 Новосибирск шаҳридаги Бош консулхона Сибир федерал округи
4 Владивосток шаҳридаги Бош консулхона Узоқ Шарқ ферерал округи
5 Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхона Урал федерал округи
6 Қозон шаҳридаги Бош консулхона Волга бўйи федерал округи
7 Ростов-на-Дону шаҳридаги Бош консулхона Шимолий-Кавказ ва Жанубий федерал округлари

Шу ўринда маълум қилинишича, ташкилий масалаларни ҳал қилиш заруриятини инобатга олиб, Владивосток,  Ёкатеринбург, Қозон, Ростов-на-Дону шаҳарларидаги бош консулхоналар томонидан консуллик ҳаракатлар амалга оширилмаяпти. Шу сабабли барча масалалар ҳал этилгунга қадар Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси консуллик бўлими Волга бўйи, Шимолий-Кавказ ва Жанубий федерал округларига, Новосибирск шаҳридаги Бош консулхона эса Узоқ Шарқ ва Урал федерал округларига ҳам хизмат кўрсатади.
 
Ҳар бир консулхонанинг тўлиқ фаолият юритиши бошланиши тўғрисида қўшимча тарзда маълумот берилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Россия консулхона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар