Энг яхши бўлиш учун Неймар, Месси, Жеко ва Дибала номзодлари бор эди.
Ташкилот расмий сайтидаги овоз бериш жараёни натижаларига кўра, “Барселона” сардори Лионель Месси 2-турнинг энг яхши футболчиси бўлган. У “Тоттенҳэм”га қарши баҳсда (4:2) дублга эришган эди.
Даъвогарлар тўртлигига ундан ташқари ПСЖ ҳужумчиси Неймар, “Ювентус” форварди Пауло Дибала ва “Рома” вакили Эдин Жеко ҳам киритилган эди. Ушбу учала футболчи ҳам ушбу турда ҳет-трик қайд этган эди.
Эслатиб ўтамиз, Месси Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 1-тур ўйинларидан кейин ҳам мусобақада ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилган эди.
Аввалроқ, ЕЧЛда ҳафта ўйинчи бўлиш учун даъвогарлар рўйхатини тақдим этган эдик.