...
МЕНЮ
ONLINE TV

Яна бир спорт федерациясига янги президент сайланди


18:53, 05.10.2018 Спорт
 3 997

Энди мазкур спорт турига бўлган эътибор янада орттиши кутилмоқда.

Бугун, 5 октябрь куни Тошкентдаги “Миллий” стадионининг анжуманлар залида Ўзбекистон камондан отиш федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.
 
Мажлисда Отабек Собитжонович Имомов федерациянинг янги президенти этиб сайланди. У Жамолиддин Бобохоновнинг ўрнини эгаллади.
 
Қайд этиш керакки, конференция давомида бунгача эришилган ютуқлар, қўлга киритилган муваффақиятлар учун федерациянинг собиқ раҳбарининг хизматлари алоҳида қайд этилди ва миннатдорчилик рамзи сифатида унга зарбоп чўпон кийдирилди.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциациясига ҳам янги раис сайланган эди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Олимпия қўмитаси тайинлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!