Ўзбекистон Президент келаси ҳафта Европа мамлакатига сафар қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 8-9 октябрь кунлари Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон таклифига кўра ушбу мамлакатга расмий ташриф билан боради.
Ташриф давомида икки давлат раҳбари музокара ўтказади, шунингдек, Парламент раҳбарияти, Франциянинг етакчи компаниялари ва молия институтлари вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтади.
Ўзбек-француз саммити кун тартибига сиёсий алоқаларни ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва молиявий соҳадаги ҳамкорликни кенгайтириш, турли йўналишларда биргаликдаги инвестицион лойиҳаларни, шунингдек, маданий-гуманитар алмашинувларни амалга ошириш киритилган.
Учрашув якунларига кўра, 10 дан ортиқ ҳукумат ва вазирликлараро ҳужжатлар имзолаш назарда тутилган. Шартномалар иқтисодиёт, молия, транспорт, туризм, экология, маданият ва санъат соҳаларида бўлиши кутиляпти.
Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМТнинг фан, таълим ва маданият масалалаир бўйича Бош директори Одри Азулай хоним билан ҳам учрашади. Унда Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш ва 2018-2021 йиллар учун ҳаракатлар режаси қабул қилиниши режалаштирилган.

Суннатилла Абдуллаев