У “Севилья” билан ўйинда жароҳат олганди.
Маълумотларга кўра, қўли синган аргентиналик футболчи тирсагидаги оғриқ туфайли ухлай олмаяпти.
Маълумот учун, Лионель Месси “Севилья”га қарши Ла Лиганинг 9-тур ўйинида (4:2) ерга ноқулай йиқилиши оқибатида қўлини синдириб олганди.
Аввалроқ, футболчининг даволаниши учун 3 ҳафта етарли экани айтилаётган эди. Аммо бу жараёнга кўпроқ вақт керак бўлиши мумкин. Унинг майдонга қайтиши ноябрь ойи ўрталарида амалга ошиши эҳтимоли мавжуд.
Шундай қилиб, Месси ЕЧЛ доирасида “Интер”, Ла Лигада эса “Реал” билан бўладиган муҳим ўйинларни ўтказиб юборади.