...
МЕНЮ
ONLINE TV

Флетчер: “Месси ҳозир гибридлашган”


18:53, 04.10.2018 Спорт
 2 683

У ҳам Месси, ҳам Иниеста вазифасини бажармоқда.

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ яримҳимоячиси шотландиялик Даррен Флетчер ЕЧЛ гуруҳ босқичида “Барселона” ва “Тоттенҳэм” ўртасида учрашувдан сўнг  каталонияликлар ҳужумчиси Месси ҳақида илиқ фикр билдириб ўтди.
 
“Суарес Месси учун ўйнамоқда. Луис уни қаттиқ ҳурмат қилади. Суарес “Ливерпуль”да ўйнаганида бугун Мессига икки марта тўп қолдирганидек воқеани кўрмасдик. Улар майонда бир-бирини севадилар.
 
Месси бугун хет-трик қилиши ҳам мумкин эди. У ҳақиқий мастер-класс кўрсатди. Пол Скоулзнинг шундай ўйинларини МЮда кўрган эдик, аммо Месси бошқача савия.
 
Месси ҳозир худди Месси ва Иньестанинг гибриди каби ўйнамоқда”,  дейди Флетчер.
 
Таъкидлаш жоизки, Месси Андрес Иниеста ёзда жамоани тарк этгач жамоа сардори бўлган ҳамда барча маъсулиятни бўйнига олган эди.
 
Маълумот учун, “Мадриддан кубокни ким олиб кетади? Ёхуд ЕЧЛнинг бу йилги фаворитлари” деб номланган таҳлилий мақоламизда ЕЧлда Мессининг ҳам ўзининг гол уриш, ҳам Иниестанинг плеймекерлик қилиш вазифаларини бир ўзи бажараришини тахмин қилган эдик.
 
Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ гуруҳ босқичи 2-тур доирасида “Барселона” “Тоттенҳэм”ни 4:2 ҳисобида мағлум этган, ўйинда Месси дубл қайтган эди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:ЕЧЛ Лионель Месси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!