...
МЕНЮ
ONLINE TV

Арманистон Бош вазири “велосипед инқилоби”ни ўтказмоқчи


18:16, 04.10.2018 Олам
 2 360

Арманистон бош вазири истеъфога чиқишини маълум қилди.

Агарда мамлакат Президенти Армен Саркисяннинг 6 нафар вазирни лавозимидан озод қилиш ҳақидаги қарори кучга кирса, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян истеъфо бериши мумкин. Бу ҳақда “TJournal” хабар бермоқда.
 
Шу тариқа Бош вазир мамлакатда навбатдан ташқари парламент сайловлари ўтказилишига эришмоқчи. Пашиняннинг бундай қилишига Арманистон президенти Ҳукуматнинг олти вакилини лавозимдан четлатиш тўғрисидаги қарорга имзо чеккани сабаб бўлган.
 
Маълумот ўрнида, Арманистон президенти Армен Саркисян иқтисодий ривожланиш ва инвестициялар вазири Арцвик Минасян, қишлоқ хўжалиги вазири Артур Хачатрян, энергетика инфратузилмалари ва табиий ресурслар вазири Артур Григорян, спорт ва ёшлар ишлари бўйича вазир Левон Ваградян, ФВВ раҳбари Грач Ростомян ҳамда транспорт, алоқа ва ахборот технологиялари вазири Ашот Акопянларни истеъфоси ҳақидаги фармонга имзо чекганди.
 
Пашинян истеъфога чиққанидан сўнг парламентда бош вазирни сайлашга икки имконият бўлади. Агар улар муваффақиятсиз якунласа, парламент тарқатиб юборилади ва янги сайловлар белгиланади.
 
Арманистон қонунчилигига кўра, сайловлар парламент тарқатиб юборилганидан тахминан бир ойдан сўнг ўтказилади.
 
Пашинян воқеалар айнан шундай ривож топишига умид қилмоқда. Унинг айтишича, парламент халқ манфаатларини ифодаламайди, шу сабабли сайловлар имкон борича тезроқ ўтказилиши керак.
 
Қайд этиш керакки, Арманистон ҳукумати мухолифатининг “Елк” (“Чиқиш”) партияси вакили бўлган Пашинян ҳукумат сиёсатига қарши чиқмоқда.
 
У 2 октябрь куни популизмнинг ўзига хос кўриниши сифатида Ереван кўчаларида расмий кийимда велисопед саёҳатини амалга оширган.
 
У ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали буни соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида амалга оширганини айтган бўлса-да, мазкур жараёндан сиёсий мақсад кўзлангани табиий.
 
Бу ҳолат реал воқеликлардан узоқлашиш, арзон шоу кўрсатиш ҳамда популизмни намойиш этиш, дея баҳоланмоқда аксарият арманлар томонидан.
 
Эслатиб ўтамиз, Никол Пашинян жорий йилнинг 30 апрель куни “Бахмал инқилоб” натижасида Арманистон Бош вазир этиб сайланишга эришган эди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Арманистон Никол Пашинян Армен Саркисян 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!