...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Аргентина барибир плей-оффда!


12:05, 27.06.2018 Спорт
 2 707

Нигерия – Аргентина учрашувида Месси жамоаси ғалабани зўрға ўзиники қилди.

Кеча жаҳон чемпионатининг 13-кунидан ўрин олган энг қизиқарли баҳс бўлиб ўтди. Жумладан, Нигерия – Аргентина учрашувида Месси жамоаси ғалабани зўрға ўзиники қилди.
 
Ўйин кутилганидек аргентиналикларнинг ҳужумлари остида бошланди ва бу тез орада самарасини берди. 14-дақиқада Лионель Месси марказдан узатилган пасни голга айлантирди ва жамоасини олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлим дебютида эса Нигерия пенальти тепиш имкониятига эга бўлди ва Виктор Мозес 11 метрлик жарима зарбасини аниқ бажариб, мувозанатни тиклади.
 
Барчаси сенсация томон кетаётган бир вақтда Аргентина сўнгги дақиқаларда гол уришга эришди. Маркус Рохо қанотдан узатилган тўпни дарвозага йўллади ва жамоасига ғалаба келтирди.
 
Шу тариқа, Аргентина сўнгги тур якунига кўра гуруҳда иккинчи ўринни олиб плей-офф босқичига йўл олди. Аргентина энди 30 июнь куни “Казань Арена” стадионида Франция билан ўйнайди. Шу ўринда айтиш жоизки, Аргентина ва Месси ёмғир Нигерия тўсиғини ортда қолдирди, аммо Франция африкаликлар ҳар қайси жабҳада кучли ҳисобланади.
 
ЖЧ-2018. “D” гуруҳи, 3-тур.
Нигерия – Аргентина 1:2.
Голлар: Мозес (51, пенальти) – Месси (14), Рохо (86).
 
Нигерия – Узохо, Балогун, Омеруо (Ивоби, 90), Идову, Трост-Эконг, Мозес, Ндиди, Этебо, Оби Микел, Муса (Нванкво, 90), Ихеаначо (Игало, 46).
Аргентина – Армани, Рохо, Отаменди, Тальяфико (Агуэро, 80), Маскерано, Перес (Павон, 61), Банега, Ди Мария (Меса, 72), Меркадо, Месси, Игуаин.
Огоҳлантиришлар: Балогун (32), Маскерано (49), Банега (64), Оби Микел (90), Месси (90).
 


Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Нигерия Аргентина ЖЧ-2018 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!