...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЖЧ-2018. Хорватия давом этади, Исландия эса хайрлашди


11:38, 27.06.2018 Спорт
 1 811

Жаҳон чемпионатининг 13-куни ҳам ортда қолди. “D” гуруҳида 3-тур якунига етди.

Кеча, жаҳон чемпионатининг “D” гуруҳи 3-туридан ўрин олган Исландия – Хорватия  учрашуви бўлиб ўтди.
 
Ўйинга келадиган бўлсак, 56-дақиқада Милан Бадель Хорватияни олдинга олиб чиққан бўлса, иккинчи бўлим ўрталарида Гилфи Тор Сигурдссон пенальтини аниқ бажариб, мувозанатни тиклади.
 
Бироқ ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Иван Перишич хорватларга ғалаба келтирган голга муаллиф бўлди.
 
Шу тариқа, Хорватия гуруҳда биринчи ўринни олган ҳолда 1/8 финалга йўл олди. Исландия эса мусобақа билан хайрлашди.
 
ЖЧ-2018. “D” гуруҳи, 3-тур.
Исландия – Хорватия 1:2.
Голлар: Сигурдссон (76, пенальти) – Бадель (53), Перишич (90).
 
Исландия – Халльдоурссон, Сэварссон, Ингасон, Сигурдссон (Сигурдарсон, 71), Магнуссон, Хадльвредссон, Гуннарссон, Гудмундссон, Сигурдссон, Бьярнасон (Траустасон, 90), Финнбогасон (Гудмундссон, 85).
 
Хорватия – Калинич, Едвай, Чорлука, Чалета-Цар, Пиварич, Бадель, Модрич (Брадарич, 65), Ковачич (Ракитич, 82), Пьяца (Ловрен, 69), Перишич, Крамарич.
 
Огоҳлантиришлар: Пьяца (14), Хадльвредссон (59), Финнбогасон (64), Едвай (83), Сэварссон (84).
 


Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Исландия Хорватия ЖЧ-2018 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!