...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбек маҳсулотлари расман Amazon’да сотилади


12:26, 29.09.2017 Жамият
 2 992

“Uztrade” ва Amazon корпорацияси ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолади.

Халқаро ташқи савдо компанияси бўлган “Uztrade” ва Amazon корпорацияси ҳамкорлик тўғрисида келишувга эришдилар.
 
“Uztrade” компанияси вакилининг фикрига кўра, Ўзбекистон–АҚШ ўртасидаги улкан масофани ҳисобга олиб, электрон савдоларни ривожлантириш муҳим аҳамиятига эга.
 
Икки мамлакат ўртасида савдо алоқаларини ривожлантириш мақсадида Amazon корпорацияси билан шартнома имзоланган.
 
“Uztrade” компаниясининг Нью-Йоркдаги савдо уйига тегишли бўлган омборхоналар ўзбек тадбиркорлари ихтиёрига берилган.
 
Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга ташрифи доирасида кичик бизнес субъектлари томонидан 20 миллион АҚШ долларидан ортиқ миқдорда шартномалар имзолаганлар.
 
Маълумот учун, Amazon компанияси Ўзбекистон билан ҳамкорликнинг турли йўналишларини кўриб чиқмоқда. Amazon Web Services компанияси қуёш панелларидан фойдаланган ҳолда дата-марказ қуришни ва ўз хизматларини йўлга қўйишни режалаштирган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Ўзбекистон–АҚШ савдо алоқалари Amazon корпорацияси Uztrade компанияси Қуёш панеллари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар

Санжар
15:32 29.09.2017

дата-марказ балки малумот-маркази дир, агар адашмасам :)



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар