...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентдаги мудҳиш ЙТҲда қурбон бўлган 26 яшар йигитнинг отаси ҳам вафот этди


14:51, 30.10.2018 Жамият
 21 097

ЙТҲ қурбони – Шахбознинг отаси бир неча кундан буён шифохонада даволанаётган бўлган.

Жорий йилнинг  27 октябрдан 28 октябрга ўтар кечаси Тошкентда ЙПХ ходимлари қувган Lacetti автомобили ЙТҲга учрагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Шайхонтоҳур тумани Олмазор ва Ислом Каримов кўчалари туташган чорраҳадан катта тезликда светофорнинг ҳаракатни тақиқлайдиган сигналини эътиборга олмасдан ўтиб кетиб, “HOWO” русумли миксер юк машинасига тўқнашганди. Воқеага гувоҳ бўлганларнинг маълум қилишича, ЙПХ ходимлари автомобиль ЙТҲга учраганидан кейин ҳеч нарса бўлмагандек, воқеа жойида оддий томошабин бўлиб ўтиб кетишган.


 
ЙТҲ натижасида Lacetti ҳайдовчиси 29 ёшли Журабек А.  тан жароҳатлари билан шифохонага етказилди.  Олд ўриндиқдаги йўловчи 26 ёшли Шахбоз Х.  олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида ҳалок бўлганди.
 
Бугун, 30 октябрь куни ушбу ЙТҲда вафот этган 26 ёшли Шахбоз Х.нинг отаси ҳам оламдан кўз юмган. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’нинг ишончли манбаси хабар бермоқда. Марҳум бугун пешин намозидан сўнг дафн этилган.
 
Айтишларига қараганда, ЙТҲ қурбони – Шахбознинг отаси бир неча кундан буён шифохонада даволанаётган бўлган. У ўғлининг вафот этганини эшитгач, аҳволи янада оғирлашган.
 
Бизгача етиб келган маълумотларга кўра, ЙТҲга учраган Lacetti автомобилини бешта ЙПХ автомобили қувган. Бироқ бу хабарлар ҳали ўз тасдиғини топганича йўқ.
 
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси мазкур воқеа юзасидан расмий баёнот бериб, ҳуқуқбузарни таъқиб қилиб келган ходимларга нисбатан хизмат текшируви тайинлангани, текширув натижалари ҳақида алоҳида маълумот берилишини билдирганди. 

Теглар:ЙПҲ ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар