Ўзбекистон Президентнинг Афғонистон бўйича Махсус вакили Ҳирот шаҳрига борган.
25 дан ортиқ давлатнинг расмий шахслари, сиёсатшунослари ва таҳлилчилари, шунингдек халқаро ташкилотлар вакиллари Афғонистон Ислом Республикасидаги жорий ҳолатни, узоқ муддатли тинчликни таъминлаш учун минтақавий саъй-ҳаракатларни ва мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётини қайта тиклаш доирасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган.
Форум қатнашчиларининг нутқларида 2018 йилнинг март ойида бўлиб ўтган Афғонистон бўйича Тошкент конференцияси якунларига қаратилган. Хусусан, афғон муаммосини сиёсий бартараф этиш борасида дунё ҳамжамияти саъй-ҳаракатларини бирлаштиришдаги унинг ролига эътибор берилган.
Бундан ташқари, Афғонистонда таълимни қўллаб-қувватлаш Халқаро фондини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Президенти ташаббусига, Ўзбекистоннинг афғон халқига иқтисодий кўмагининг амалий натижаларига алоҳида тўхтаб ўтилган.