...
МЕНЮ
ONLINE TV

Наманганда автобус йўловчилари билан бирга ҳалокатга учради


13:38, 30.10.2018 Жамият
 7 512

Ушбу ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилоятининг Чортоқ туманида автобус рессори синиши сабаб ҳайдовчи бошқарувни қўлдан чиқарди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати маълум қилмоқда.
 
Хабарномага кўра, кеча, 29 октябрь куни Чортоқ туманида яшовчи Баҳодир Мирзаев (исми ўзгартирилган) бошқарувида бўлган Isuzu автобусини “Наманган-Чортоқ” йўлининг 38-кмда ҳайдаб кетаётган бўлган.
 
Шу вақтда автобус олд чап томон рессори синиб кетган, натижада бошқарувни эплай олмай йўл четидаги бетон тўсиққа урилиб, автобус йўлга ёнбошлаган.


 
Автобус йўловчиларидан бир нафари жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва яна икки нафарига шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилган.
 
“Автобуснинг қолган 12 нафар йўловчилари воқеа жойида шифокорлар томонидан назорат тариқасида текширилиб, соғ-саломатлиги туфайли уйларига рухсат берилди. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади ИИВ хабарида.

Теглар:Наманган Чортоқ ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар