Ижтимоий тармоқларда R2, R3 ва R4 автомобилларини Уфага олиб бораётган автовоз сурати пайдо бўлганди.
Хабарга кўра, автомашиналар Ўзбекистондан Уфа шаҳридаги автосалонларга етказиб берилган, аммо машнилар ҳозирча харидорларга сотиб олиш учун таклиф қилинмаган.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда R2, R3 ва R4 автомобилларини Уфага олиб бораётган автовоз сурати пайдо бўлганди.
Нашрнинг ёзишича, автомобиль нархлари кескин кўтарилади. Яъни, R3 седанининг максимал комплектацияси учун дилер 1 000 050 рубль сўрайди, шунга ўхшаш R4 учун - 1 089 000 рубль. Аввал бу машиналар мос равишда 579 минг ва 629 минг рубль бўлган эди.
“Нархлар ҳали тасдиқланмаган, шу сабаб автомашиналарни ҳозирча сотиб олишнинг иложи йўқ. Нархлар бир миллион рублдан ошади”, деган Уфадаги автосалон менежери.
Ravon автомобиллари бюджет категориясидан чиқади, бренднинг расмий саҳифасида нархлар рўйхати ёзилмаган. Бунинг сабаби нархлар қайта кўриб чиқилмоқда.
Маълумот ўрнида, Ravon брендидаги автомашиналарни Россияга етказиб бериш баҳорда тўхтатилган бўлиб, ёз фасли ва сентябрь ойида Россияда Ravon’нинг бирорта автомобили сотилмади.