...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ravon автомобиллари Тожикистонда қанчадан сотилмоқда?


17:50, 12.03.2018 Жамият
 18 141

Тожикистонликларга R2, R4, Gentra, Nexia R3, Damas, шунингдек, Labo автомобиллари таклиф этилмоқда.

2017 йил апрель ойида Душанбеда ўтказилган Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар савдо-ярмаркасида тожикистонликлар Ravon автомобилларига катта қизиқиш билдирганди.
 
Шундан келиб чиқиб 2017 йилнинг 18 июлида Тожикистон пойтахтида Ravon автосалони очилди. Орадан олти ойдан ошиқроқ вақт ўтиб Тожикистоннинг “Asia-Plus” нашри журналистлари мазкур автосалон фаолиятини ўрганди.
 
Автосалон директори Фаррух Замоновнинг таъкидлашича, тожикистонликларга R2, R4, Gentra, Nexia R3, Damas, шунингдек, Labo автомобиллари таклиф этилмоқда. Шу ернинг ўзида автосервис ҳамда эҳтиёт қисмлар омбори ҳам ташкил этилган.
 
Унинг қайд этишича, ўтган етти ойда Душанбедаги автосалонга 250 донага яқин автомобиль етказилган бўлиб, уларнинг 220 донаси сотиб бўлинган.
 
– Нафақат оддий фуқаролар, балки давлат муассасалари ҳамда компаниялар ҳам бизнинг харидорларимиз ҳисобланади. Машиналаримиз нархи баланд эмас – 7 минг 450 доллардан (Ravon R2) 12 минг 700 долларгача (Ravon Gentra), – деган автосалон директори.
 
Ҳозирда Тожикистоннинг яна бир шаҳри – Хўжандда ҳам Ravon автосалонини очиш режалаштирилмоқда.
Фирдавс БЕК

Теглар:Тожикистон Ravon 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар