...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ravon автомобиллари Қозоғистонда қанчалик харидоргирлиги айтилди


11:49, 14.03.2018 Жамият
 3 184

Ravon автомобиллари сотуви кейинги пайтларда Қозоғистонда кескин ошган.

Қозоғистон АвтоБизнес ассоциацияси февраль ойида энг кўп сотилган автомобиллар ўнталигини тузди. Бу ҳақда «Казинформ» агентлиги хабар қилмоқда.
 
Рўйхатга кўра, Қозоғистонда ўтган ойда Lada автомобиллари энг харидоргир бўлган. Бу русумдаги автомобилдан 791 дона сотилган. Кейинги ўринни Toyota эгаллаган – 778 дона.
 
Ravon автомобиллари сотуви кейинги пайтларда Қозоғистонда кескин ошаётгани натижасида Ўзбекистон автосаноати намунасининг 511 донаси сотилган ва февраль ойида харидоргирлиги бўйича учинчи ўринни эгаллаган.


 
Ўнталикдан, шунингдек, Hyundai (505 дона), «ГАЗ» (211 дона), Kia (190), Nissan (128), JAC (107), Volkswagen (105), KAMAZ (97) ва Lexus (79) брендлари жой олган.
 
Энг харидоргир енгил автомобиллар ўнталигида Ravon Nexia R3 ва Ravon R4 автомобиллари ҳам ўрин олган. Улар тегишли равишда учинчи ва бешинчи ўринларда қайд этилган.
Фирдавс БЕК

Теглар:Ravon Қозоғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар