...
МЕНЮ
ONLINE TV

Юраги бетоблар кўрмасин! Nexia’га ўрнатилган газ баллони портлади (видео)


11:38, 14.03.2018 Жамият
 22 114

Тасвирлардан кўриниб турибдики, ҳодиса ёзилганидек оддий бўлмаган.

12 март куни Қашқадарё вилоятига мудҳиш ҳодиса рўй берди. Nexia автомобилига ўрнатилган газ баллони портлаб кетиши натижасида автомобилнинг ярми буткул йўқ бўлиб кетди.
 
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигидан маълум қилишларича, ушбу воқеа Ғузор туманида содир бўлган.


 
 Чироқчи тумани Чувиллоқ қишлоғида яшовчи, 1980 йилда туғилган А.Бобомирзаев ўзига тегишли Nexia автомбилини “Тошкент-Термиз” М-39 йўлининг 1244-кмда жойлашган автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахонаси  олдида таъмирлатиш учун тўхтатган. Ўша вақт автомобилга ўрнатилган газ  баллони ёрилиб кетган, деб ёзилади ИИВ хабарида.
 
Натижада автомашина ёнида турган 1993 йилда туғилган Б.Жўраев жароҳат олиб шифохонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
 
Тасвирлардан кўриниб турибдики, ҳодиса ёзилганидек оддий бўлмаган. ИИВ тақдим этган ахборотдаги суратда автомобилнинг олд қисми, яъни унча шикастланмаган тарафи кўрсатилган бўлса-да, кузовнинг ярмидан кўпи йўқ бўлиб кетган. Қолаверса, Б.Жўраевнинг жароҳати ҳам енгил эмаслиги, ердаги қондан аён. 

Теглар:Ҳалокат Газ баллони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар