Сержант Ш.Азизов жароҳат олиб шифохонага ётқизилган.
Сурхондарёда ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмаган ҳайдовчи автомобилида уни уриб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирли Матбуот хизмати ходими хабар бермоқда.
Воқеа жорий йилнинг 12 март куни соат 18:10 атрофида содир бўлган. ИИБ ЙҲХБ ЙПХ катта инспектори, сержант Ш.Азизов Олтинсой тумани, “Узумзор” маҳалласида ўз хизмат вазифасини олиб бораётган чоғида Tico автомобилига тўхташ ишорасини берган.
“Узумзор” маҳалласида яшовчи, 1976 йилда туғилган П.Мингқобилов эса ушбу автомобилни ишонч қоғозисиз бошқараётган бўлгани учун ЙПХ ходимининг ишорасига бўйсунмагани етмагандек, уни автомобилида уриб кетган.
Натижада сержант Ш.Азизов жароҳат олиб шифохонага ётқизилган. Кўрилган чоралар натижасида П.Мингқобилов қўлга олинган.