...
МЕНЮ
ONLINE TV

Apple VS Amazon: Ким биринчи триллионлик компания бўлади?


18:30, 20.07.2018 Технология
 2 226

Жефф Безоснинг компанияси купертинолик техно гигант ортидан қувиб келмоқда.

Купертинолик технологик гигант Apple узоқ йиллар мобайнида биринчилардан бўлиб 1 триллион долларга баҳоланиши мумкин бўлган асосий номзод сифатида кўрилди.
 
Бироқ ҳозиргача бундай бўлмади ва вақт ҳам ўзгарди. Энди Apple’нинг рақобатчилари аввал бўлганидек биргина Samsung эмас. Хитой компаниялари ҳам ҳозирги кунда сифатли ва арзон смартфонлар ишлаб чиқаришни ўрганиб олган.
 
Apple бугунги кунда 944 миллиард долларга баҳоланмоқда ва мақсадга етиш учун бир неча қадам қолган холос. Аммо Стив Жобс “болалари”нинг ортидан Жефф Безоснинг Amazon компанияси тезлик билан қувиб келмоқда.
 
Шу ҳафтада Amazon 900 миллиард долларлик кўрсаткичга етди. Бироқ акцияларининг 1,63 фоизга пасайиши натижасида компания баҳоси 886 миллиард долларга тушиб қолди.
 
MarketWatch ўтказган сўровнома натижаларига кўра, кўпчилик Безоснинг компанияси биринчи бўлиб 1 триллионлик довонни ошади деб ҳисоблайди. Аммо аввалги сўровларда қатнашган 72 фоиз иштирокчи шундай фикрда. Охирги натижалар 67 фоиз иштирокчининг шундай фикрда эканини кўрсатган.
 
Маълумот учун, фахрли мақсадга етиш учун Amazon акциялари 13 фоизга қимматлаши лозим, Apple’га эса бунинг учун 6 фоиз ўсиш кифоя қилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Amazon Apple Жефф Безос 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!