Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги заҳарланганларнинг шахсини маълум қилди.
Заҳарланиш шаҳарнинг Шестово қишлоғида юз берган. Воқеада меҳмонхона қурилишида ишлаётган кўплаб хорижликлар заҳарланган. Улардан икки нафари ўзбекистонлик:
1. Ирисбек Оловердиевич Қаюов 1990 йил 14 мартда Андижон вилоятида туғилган;
2. Шерзод Неъматжонович Жабборов 1975 йил 13 мартда Андижон вилоятининг Марҳамат туманида туғилган.
Таъкидланишича, айни вақтда Ўзбекистон элчихонаси тегишли рус идоралари билан ишчи алоқада бўлиб турибди.