Хабарда айтилишича, юқори ҳароратлар оқибатида автотураргоҳдаги автомобиллар портлай бошлаган...
Ёнғин майдони 65 минг квадрат метрдан ошиб кетган. Дастлабки маълумотларга кўра 2 нафар киши жабрланган.
Хабарда айтилишича, юқори ҳароратлар оқибатида автотураргоҳдаги автомобиллар портлай бошлаган.
Таъкидланишича, ёнғин пайтида марказ биносининг қулаб тушиши хавфи юқори бўлган. Бинодан барча одамлар олиб чиқиб кетилган. Бозорга ўз мулкини сақлаб қолиш учун кирмоқчи бўлганлар полициячилар томондан ичкарига қўйилмаган.
Ёнғин кечга яқин бошланган. Уни ўчиришга 25 та ўт ўчириш бригадаси, иккита Ка-32 вертолёти жалб қилинган. Ёнғин оқибатида қурбон бўлганлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Қурилиш материаллари ва уй-рўзғор буюмларини сотишга ихтисослашган савдо мажмуасининг умумий майдони 150 минг квадрат метрни ташкил этади. Савдо маркази охирги маротаба 2014 йилда реконструкция қилинган эди.