...
МЕНЮ
ONLINE TV

Автомобилни қисқа вақтга ижарага бериш тартиби белгиланди


14:54, 17.12.2018 Жамият
 7 747

Транспорт воситаларини ижарага бериш тартиби белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан “Енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида маълум қилинди.
 
Мазкур Низомга кўра енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини қисқа муддатли ижарага бериш шартномаси 30 кундан ортиқ бўлмаган муддатга ёзма тарзда тузилади.
 
Қисқа муддатли ижара шартномасини нотариал расмийлаштириш ҳамда ДЙҲХХ органларидан рўйхатдан ўтказиш талаб этилмайди.
 
Қисқа муддатли ижара шартномасида тарафлар, яъни ижарага берувчи юридик шахс, ижарага олувчи (ижарачи) эса жисмоний шахс бўлади.
 
Шартнома тузиш учун ижарага олувчи ижарага берувчига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
 
  • паспорт;
  • ҳайдовчилик гувоҳномаси;
  • тиббий кўрикдан ўтганлик ҳақида маълумотнома;
  • гаров депозити киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
 
Қисқа муддатли ижара шартномасининг муддати тугагандан сўнг транспорт воситаси ижарага берувчи томонидан топшириш ва қабул қилиш далолатнома асосида қабул қилиб олинади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ижарага бериш тартиби Вазирлар Маҳкамаси қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар