...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентнинг Бешёғоч кўчасида ҳаракат тўхтатилади


14:35, 17.12.2018 Жамият
 4 070

Қурилишда қатнашаётган транспорт воситаларига тақиқ амал қилмайди.

2018 йил 17 декабрдан 2019 йил 1 мартга қадар Тошкент шаҳридаги Бешёғоч кўчасининг Фурқат кўчасидан Афросиёб кўчасигача бўлган қисмида ҳар қандай транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади.
 
Мазкур кўчада ҳаракат Тошкент шаҳар ҳокимининг 11 декабрдаги буйруғи билан чекланган. Таъкидланишча, бунга мазкур ҳудудда “Humo Arena” муз саройи қурилиш ишлари сабаб бўлган.
 
Шунингдек, қурилишда иштирок этаётган транспорт воситалари ва махсус техникалар учун ҳаракат чекланмайди.
 
Аввалроқ, муз саройи қурилишини 2018 йил 31 декабргача якунлаш режалаштирилгани ҳақида хабар берган эдик.
 

Теглар:Humo Arena Бешёғоч кўчаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар