...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбеклар космосга чиқади. “Ўзбеккосмос” ташкил этилади...ми?


16:47, 28.04.2018 Жамият
 7 423

Красникова Ўзбекистонда космик соҳага жавоб берувчи ягона давлат органи йўқлигини қайд этди.

Россия Федерацияси космик фаолият бўйича корпорацияси “Роскосмос” Ўзбекистонга илк ўзбек суъний йўлдошини молиялаштириш таклифи билан чиқди.
 
“Роскосмос”нинг Марказий Осиёдаги вакили Анатолия Красникованинг сўзларига кўра, Россия Ўзбекистонга космик алоқалар тизими, Ерни масофадан зондлаш ва сунъий йўлдош техникаларини яратиш, шунингдек, юқори тоифали кадрларни тайёрлаш каби масалаларда биргаликда ҳаракат қилишни таклиф қилмоқчи.
 
“Биз Ўзбекистоннинг илк сунъий йўлдошини учиришни муҳокама қилдик. Ўз таклифларимизни билдирдик, умид қиламизки келажакда ҳам бу йўналишда ишларни давом эттирамиз. Бизда сунъий йўлдош қуриш бўйича кўплаб таклифлар бор”, дейди Красников.
 
Шунингдек, вакил икки мамлакат ўртасида бу йўналишда ҳуқуқий базанинг йўқлиги келажакда ҳамкорликнинг ривожланишида муаммолар келтириб чиқаришини таъкидлади.
 
Бундан ташқари, Красникова Ўзбекистонда космик соҳага жавоб берувчи ягона давлат органи йўқлигини қайд этди. У мамлакатда “Ўзбеккосмос” ташкил этилаётганидан хабардорлигини билдирди.
 
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 12 февралда “Ўзбекистон Республикасида космик тадқиқотлар ва технологияларни ривожлантириш чоралари тўғрисида”ги фармойишни имзолаган эди. Фармонга мувофиқ Бош вазир ўринбосари Сухроб Холмуродов раҳбарлигида комиссия тузилган эди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Роскосмос Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар