...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Малайзиянинг янги Подшоҳига мактуб йўллади


16:57, 16.12.2016 Жамият
 2 196

Шавкат Мирзиёев Аъло Ҳазратларига узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва фаолиятида улкан зафарлар, биродар Малайзия халқига эса тинчлик, фаровонлик ва доимий тараққиёт тилаган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Муҳаммад V Янг ди-Пертуан Агонг XV ни Малайзия Подшоҳи сифатида тахтга ўтирганлиги муносабати билан чин қалбдан муборакбод этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
“Аминманки,  Ўзбекистон ва Малайзия орасидаги ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган ҳамда тобора мустаҳкамланиб бораётган кенг қамровли ва узоқ муддатли ҳамкорлик алоқалари дўст халқларимиз равнақи йўлида бундан кейин ҳам изчил ривожланаверади”, деб ишонч билдирди давлатимиз раҳбари ўз мактубида.
 
Шавкат Мирзиёев Аъло Ҳазратларига узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва фаолиятида улкан зафарлар, биродар Малайзия халқига эса тинчлик, фаровонлик ва доимий тараққиёт тилаган.
 

Теглар:Шавкат Мирзиёев Муҳаммад V Янг ди-Пертуан Агонг XV Ўзбекистон-Малайзия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар