Шавкат Мирзиёев Президент лавозимига киришгандан сўнг Алан Дункан Ўзбекистонга ташриф буюрган биринчи хорижий юқори мартабали меҳмон бўлади.
Эътиборлиси шундаки, Шавкат Мирзиёев Президент лавозимига киришгандан сўнг Алан Дункан Ўзбекистонга ташриф буюрган биринчи хорижий юқори мартабали меҳмон бўлади.
У ўз ташрифи давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев билан учрашиши кўзда тутилган.
“Ўзбекистонга келиш ва Президент Шавкат Мирзиёевни сайловлардаги ғалабаси билан табриклаш имкони туғилганидан мамнунман. Президент бошлаган ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлайман ҳамда Буюк Британия ва Ўзбекистон ўртасидаги мавжуд иккитомонлама алоқаларни мустаҳкамлаш борасида у ва ҳукумат билан ишлашдан умидворман. Бизнинг террорчиликка қарши кураш ва мудофаа соҳасидаги тиғиз ҳамкорлигимиз аввалгидек минтақада хавфсизликни таъминлаш учун ҳаётий муҳим ҳисобланади”, деб таъкидлади Алан Дункан.