Навоий вилоятининг собиқ ҳокими Сурхондарё вилоятига ҳоким этиб тайинланди.
Маълумотларга кўра, Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимидаги Тожимурод Нормуродович Мамараимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз лавозимидан озод этилди.
Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимига эса Навоий вилоятининг собиқ ҳокими Эркинжон Оқбўтаевич Турдимов тайинланди.
Сурхондарё вилоятининг ҳокими Тожимурод Мамараимов эса шу вилоятдаги Қизириқ туманига ҳоким этиб тайинланди.