...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сурхондарёдаги туман ҳокими ўзгарди


16:45, 10.11.2018 Жамият
 6 941

Ангор туманидаги йиғилишда Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Пўлатов ҳам қатнашган.

Бугун, 10 ноябрь куни Халқ депутатлари Ангор тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Пўлатов, туман Кенгаши депутатлари, вилоят ва туман ҳокимликлари вакиллари, корхона ва ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.
 
Сессияда Бахтиёр Кенжайевич Ибатов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Ангор тумани ҳокими вазифасидан озод қилинди. Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Усмон Янгибайевич Турапов Ангор тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди.
 
Эслатиб ўтамиз, 8 ноябрь куни Бош вазир Абдулла Арипов ҳамда Президент администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов Сурхондарёга ташриф буюрган ҳамда видеоселектор йиғилишида ташкилий масалаларни кўриб чиқганди.
 
Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Улуғбек Охунов ҳамда вилоят прокурори Ўктам Саидов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан вазифасидан озод этилганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Сурхондарё вилояти Ангор тумани тайинлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар