Тожикистон пойтахтида “Ош палов” фестивали бўлиб ўтди.
Бугун, 10 ноябрь куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Фирдавсий номидаги маданият ва истироҳат боғида “Ош палов” фестивали бўлиб ўтди.
Унда бир қозонда 1000 килограм ош дамланди. Тожикистон бўйича рекорд даражадаги паловни етти нафар ошпаз тайёрлаган. Паркда асосий қозондан ташқари яна 400 та кичик ўлчамдаги қозонлар ўрнатилган.
Фестивалда Душанбедан 200 нафар, Хатлон ва Суғддан 50 нафар, Турсунзода ва Ҳисордан 15 нафар, Рудаки туманидан 30 нафар ва Ваҳдатдан бир нафар ошпаз қатнашган ва ўз маҳоратини намойиш қилган.
АП маълумотларига кўра, паркда умумий 10 минг килограм палов тайёрланган.
Маълумот учун, Ўзбекистоннинг ҳам турли ҳудудларида кўп миқдордаги ош тайёрланган. Жумладан, Тошкентда 7 тонна, Самарқандда 1 тонна ош дамланган.

Суннатилла Абдуллаев