Истеъфодаги полковник аввал айтилганидек, Зальцбургда фаолият олиб бормаган.
Аввалроқ, Австрияда Россия учун айғоқчилик қилишда гумонланган собиқ полковник ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эдик.
Расмий Москва фойдасига жосуслик қилишда гумонланган истеъфодаги австриялик офицер Венада Австрия Мудофаа вазирлигида фаолият олиб борган. Бу ҳақда “Profil” журналида хабар берилди.
Таъкидланишича, истеъфодаги полковник аввал айтилганидек, Зальцбургда эмас, вазирликнинг ўзида хизмат қилган ва идора марказидаги барча ишлардан бохабар бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Австрия канцлери Себастьян Курц Австрия Қуролли кучларининг собиқ полковниги 20 йил давомида Россия фойдасига айғоқчилик қилишда гумонланаётгани ҳақида таъкидлаганди. Мазкур ҳолат юзасидан Россия ҳам жавоб қайтарганди.

Суннатилла Абдуллаев